Миродил Абдураҳмонов мақоласи ва миллий матбуот муаммолари

Matn24-dekabr, 2018, 21:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Халқ ўз қаҳрамонларини билиб қўйиши керак

Энг қизиғини айтайми? Юқоридаги мақола муаллифи сифатида кўрсатилган Умид Арслонбеков аслида тахаллус экан, бунақа одам йўқ эмиш. Суриштирувларим натижасида аниқландики, бу мақоланинг асл муаллифи «Иқтисодий газета» номли газетанинг бош муҳаррири Миродил Абдураҳмонов экан.

Муаллиф ҳимоя қилаётган миллий матбуот, наҳот шу бўлса?

Тахаллус ортига бекиниб олиб, ўзгаларни ҳақорат қиладиган, совет давридаги «юмалоқ хатлар» билан ўзгалар шаънини ерга уришга интиладиган журналистлар миллий матбуотни белгилаб берадими? Йўқ, миллий матбуот тушунчаси анча юқорида! Бунақа чиқишлар унинг нуфузини тушуради холос.

Ҳали мана шунақа, ёзган мақоласида ўз номини ошкор қилишга қўрқадиган айрим журналистлар учун шифокор ёки ўқитувчилар, талабалару бошқа миллионлаб ишчиларнинг ҳалол ишлаб топган пулларини қароқчилардай мажбуран тортиб олишни оқлашимиз керакми?

Бошқаларга балки бунақа «қароқчилик» маъқулдир, лекин шахсан мен бунга рози эмасман.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek