Ватандошлар фонди хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Matn2-mart, 2022, 16:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

“Ватандошлар” жамоат фонди хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Мурожаатда айтилишича, олиб борилаётган мулоқотлар ва тушунтириш ишларига қарамай, айрим ватандошларимиз турли давлатларнинг манфаатларига хизмат қилувчи баъзи манбаларга таяниб, маълум миқдордаги пул маблағлари, катта ваъдалар, жумладан, турли шартномалар тузиш орқали фуқаролик бериш ва бошқа чақирувларга учиб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилишлари ортидан хатарли вазиятларга тушиб қолмоқда.

Шу муносабат билан, хориждаги ватандошларимизни қуйидаги тавсияларга амал қилишга чақирамиз:

➖ бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик;

➖ ҳар хил чақириқлар ва оқимларнинг алдовларига ишонмаслик;

➖ ҳеч қандай зиддиятли ва қуролли вазиятларга аралашмаслик;

➖ ўқотар қуролларни қўлга олмаслик ва улардан фойдаланмаслик (ғайриихтиёрий равишда қотилга айланиб қолмаслик);

➖ вазиятни чигаллаштирувчи ҳеч қандай шиорларни тарғиб қилмаслик;

➖ низолашаётган тарафларнинг байроғи, мадҳиялари, рамзлари ва шиорларини ишлатмаслик (Ўзбекистон фуқароларига нисбатан салбий муносабат шаклланиб қолишининг олди олинади).

Юқоридаги ҳолатларга аралашиш белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлишини яна бир бор эслатган ҳолда, бугун дунёда кузатилаётган вазиятда нейтрал позицияни устувор қўйишни тавсия этамиз.

“Дунёнинг қайси ўлкасида бўлмайлик, азиз Ватанимиз – Ўзбекистоннинг обрўси, эътибори, шаъни–шуури ва халқаро имиджини сақлаш муқаддас бурчимиз эканлигини унутмайлик”, - дейилади мурожаатда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 841
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek