Ўзбекистон КХШТга аъзо бўладими
❓Ўзбекистон КХШТ (ОДКБ)га аъзо бўладими?
Юқоридаги гап-сўзлардан қандай хулоса қилиш мумкин?
Энг аввало ҳиссиётларга берилмаслик, аммо совуқ мия билан реал хавфни ҳис қилишимиз керак.
Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси ҳамда ҳарбий доктринасига кўра, биз ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмаймиз, уларда иштирок этмаймиз ва Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари бўлишига йўл қўйилмайди. Бу қонунларимиз билан мустаҳкамланган. Буни популист “дўстларимиз” ҳам яхши билишади.
Учинчидан ва энг асосийси провокацияларга берилмаслигимиз керак. Ўзини бизга ғамхўрдек кўрсатиб, ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлганларнинг ўзи барчасининг бошида туриши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бунақа вақтда бизга фақат ва фақат бирдамлик керак.
Тўртинчидан, ҳеч қачон, ҳа, ҳеч қачон Ўзбекистон ҳудудига бегона давлатларнинг армияси киритилишига йўл қўймаслигимиз, бунга ҳеч қандай имкон қолдирмаслигимиз лозим ва лобуд! Қўшни Қозоғистон тақдири бизга хулоса қилиш учун дарс бўлиши керак. Айниқса эски империалистик мақомини қайта тиклаш йўлида ҳеч нарсадан, ҳаттоки бошқа давлатлар ҳудудини эгаллашдан ҳам тап тортмайдиганларнинг аскарларини Ўзбекистоннинг бир қарич ҳудудига ҳам қадам бостирмаслигимиз шарт!
Худога шукрки, Ўзбекистон шу пайтгача барча катта-кичик муаммоларини ўзининг ҳарбий кучи билан ҳал қилиб келган. Сариосиё, Янгиобод воқеаларида ҳам, 16 февраль ёки Андижон воқеаларида ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўрамаганмиз. Энг аввало бирор кўнгилсизлик бўлмасину, лекин бўлган тақдирда ҳам, Худо хоҳласа келгусида ҳам ҳарбий қудратимиз етади.
Бизга КХШТга ўхшаган “Троя оти”нинг кераги йўқ!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 5350

