Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммолари
Xushnudbek.uzVideo4 daqiqa0tahrirlanganБугун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш даражаси ва ҳайдовчилик маданияти Ўзбекистонда қониқарли аҳволда эмаслиги, йўлларимизда ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳалок бўлаётгани ҳақида бир нечта фикрлар билдирилди (1, 2, 3, 4).
Бунга сабаб сифатида кўплаб омиллар саналди, масалан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнидаги буткул коррупциялашган тизим, йўллардаги инфратузилма, қоидалар, ҳайдовчилар жамиятининг ғайритабиий дунёқараши ва ҳ.к.
1 йил олдин "Yuridik klinika" лойиҳасида айнан "права" олишдаги ўйинлар ҳақида фикр билдиргандим. Яъни ўқиган ва тажрибаси бор талабгорлар қийналмасдан гувоҳнома олиб, ўқимагани ҳеч қачон ҳайдовчи бўлолмайдиган тизим яратиш, бунинг учун қатъий ирода кўрсатиш керак.
Мени мунтазам кузатиб борадиганлар яхши билишади, йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзуси мени доим ташвишга солади. Бу мавзуда кўпроқ тарғибот қилишимиз, одамларга тўғри тушунтиришмиз керак. Бу орқали ҳеч бўлмаса 1 кишининг ҳаётини сақлаб қола олсак ҳам, катта гап бўларди.
Қолган гаплар видеода👆📹
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1




