Тошкентдаги соат-минора ҳайкали олиб ташланади

Matn24-iyul, 2018, 14:342 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Тошкент шаҳрида ўрнатилаётган кўплаб ҳайкаллар Troll.uz ва бошқа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан танқид остига олинган эди. Айниқса, «Grand Mir Hotel» меҳмонхонаси (собиқ «Россия») олдидаги чорраҳа ўртасига АҚШдаги «11 сентябрь воқеалари» қурбонлари хотирасига ишланган соат-миноранинг кўчирмасини ўрнатишгани ҳаммасидан ошиб тушди. Бунақа соатни Тошкент марказига ўрнатиш учун қанақа мантиқни ишлатишган, ҳайронмиз.

Бугун хабар берилишича, шаҳар ҳокимлиги эътирозларга жавобан чорраҳадаги ушбу соат-минорани олиб ташлашга қарор қилибди.

Яхши. Жамоатчилик фикрини инобатга олишаётгани қувонарли ҳол.

Лекин солиқ тўловчи фуқаро сифатида менда баъзи саволлар туғилади:

Бу ҳайкални сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш харажатларини ким қоплади?

Агар ҳокимият ҳисобидан бўлса, унда халқ пулининг тақдири энди нима бўлади, яъни ҳайкал олиб ташлангандан кейин, у қаерга равона бўлади?

Қайсидир омборхонада чанг босиб ётадими ёки бошқа жойга, “интернетчилар”нинг кўзидан узоқроққа олиб бориб ўрнатиладими?

3-4 кундан кейин олиб ташланадиган бундай ҳайкалларни сотиб олиб, ўрнатиб, маблағни ортиқча исроф қилганлар бу иши учун жавоб берадими? Жавоб бериш деганда, айнан ишдан ҳайдалиш, жавобгарликка тортилиш ёки қамалишни назарда тутмаяпман, шунчаки халқ олдида изоҳ беришса, шунинг ўзи етарли. Ундан ортиқроқ нарсани талаб қиладиган даражада катта айб қилинмади. Ҳар ҳолда 1-2 та ҳайкал бутун бошли шаҳар кўчаларининг ўртасига темир панжаралар ўрнатиб, кейин уни олиб ташлашдаги харажат олдида ҳеч нарса эмас, демоқчиман.

Хуллас, саволлар кўп, жавобни эса кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek