Тошкентда турар жой ижараси учун энг кам нарх белгиланди
Пойтахтда турар жой ижараси учун белгиланган энг кам нарх 1 кв.м учун 14 минг сўм
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олган даромадига солиқ ставкаси 2021 йилда ҳам 12 фоиз миқдорда сақланиб қолади. Бу ҳақида Молия вазирлигининг ахборотида айтилди.
“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуннинг 8-иловасига кўра Тошкент шаҳрида турар жой майдонининг 1 кв.м учун энг кам ставка 14 минг сўм қилиб белгиланган.
Бу дегани, ижара шартномаси баҳосини ўзингиз ҳоҳлагандек (айримлар солиқдан қочиш мақсадида шундай қилишади) пасайтириб қўя олмайсиз. Айтайлик, 100 кв.м майдонга эга турар жойни ижарага берувчи шартнома баҳосини 1 млн 400 минг сўмдан кам қилиб белгилашга ҳақли эмас. Бу фақат минимал ставка холос. Яъни шундан кам бўлмаса бўлди, қолгани тарафларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланади.
👉 @xushnudbek 👈
