Мёбиус лентаси: тиланчилик учун жазо ҳақида ҳикоя

Matn15-dekabr, 2018, 10:392 daqiqa0 koʻrish

​​Мёбиус лентаси

- Ҳой, болакай, нимага тиланчилик қилиб ўтирибсан? Мактабга борсанг бўлмайдими? Ота-онанг борми, нимага улар назорат қилмаяпти?
- Э, амаки, бошимизга мусибат тушди. Дадам 3 йил олдин вафот этган, 3 ой олдин эса онам қамалиб қолди. 10 яшар синглим ва 5 яшар укам бор, уларни кимдир боқиши керакку. Оилада катта ўғилман ахир. Шунга тиланчилик қилишга мажбур бўлдимда, нима қилай ахир.
- Тиланчилик қилгандан кўра, иш қидириб кўрсанг бўлмайдими? Ҳалол пул топишга ўрган, ёшлигингдан бунақа текинхўр бўмасдан.
- Куч-қувватга тўлган 30-35 яшар паҳлавон йигитлар иш топа олмай Россияга кетяптику, нимжонгина 15 яшар болага иш қаёқда десиз? Нима, менга ҳам тиланчилик қилиш ёқади деб ўйлаяпсизми? Кўча-куйда синфдошларим, қўшниларим кўриб қолмасин, деб ҳар сонияда юрагимни ҳовучлаб яшаш, ҳеч бўлмаса 100 сўм пул чиқармикин, деб одамларнинг қўлига термулиш осон деб ўйлайсизми? Қани иш? Топиб беринг, жон деб ишлайман!
- Эндиии, ука (бироз чайналиб...), барибир тиланчилик қилишинг яхшимас. Мана, яқинда депутатларимиз ва сенаторларимиз бир қонунни қабул қилишди. Унга кўра, тиланчиликка жазо белгиланди. Биринчи мартасида 1 баравардан 3 бараваргача жарима ёки 15 суткагача қамоқ берилади. Агар 1 йил ичида яна такрорланса, 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилинишидан хабардормисан?
- Ҳа, хабардорман (чуқур хўрсиниб...).
- Айтганча, онам қамалиб қолди дегандингми, нима қилиб қамалди, Сизларни боқаман деб ўғрилик қилганмиди?
- Йўқ, тиланчилик...

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek