Тест синовларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Matn26-iyul, 2019, 12:452 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Тест жараёнларининг ташкилий қисмига оид айрим хабарлар

👉 тест синовлари 29 июль кунидан бошланади;

👉 абитуриентлар ўзи тўплаган балини ДТМ сайтидаги шахсий кабинети орқали эртаси куниёқ билиши мумкин, талаба бўлган-бўлмаганини тест синовлари тўлиқ якунлангач билиб олади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган биноларга бориш йўналишларида йўл кўрсатгичлари ўрнатилади;

👉 ҳар бир ҳудудда тест синовлари жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилади, хусусан, абитуриентларнинг ҳудуд ташқарисидаги ва ичкарисидаги тўпланиш жойларида соя-салқин жойлар (махсус соябонлар, “микроклимат” тизими) ташкил этилади;

👉 абитуриентларнинг ота-оналари ва хайрихоҳлари учун салқин жойлар, ўтириш ўриндиқлари, санитария ва эпидемиология маркази томонидан рухсат этилган салқин ичимликлар ва сифатли енгил озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади;

👉 йўловчи транспортнинг ўз вақтида ва узлуксиз қатнови таъминланади;

👉 бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг тест синовларига белгиланган вақтда етиб келишларини таъминлаш учун барча ташкилий ишлар (транспорт, йиғилиш жойларини ва вақтини белгилаб олиш) амалга оширилади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларда тиббий навбатчилик ташкил этилади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган бинолар кузатув камералари ва шахсни идентификациялаш воситалари билан жиҳозланади, тест синовларини “on-line” тарзда кузатиш учун абитуриентларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчиликка кутиш жойларида катта мониторлар ўрнатилади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган бинолар ва ДТМ узлуксиз электр қуввати (заруриятдан келиб чиқиб, UPS – заҳира электр манбани таъминловчи ускуналар) билан таъминланади;

👉 абитуриент қизлар учун етарли миқдорда махсус текширув хоналари ташкил этилади;

👉 тест синовлари ўтказилиши белгиланган ҳудудга бир сменадаги сиғим бўйича барча абитуриентларни 1 соат ичида тўлиқ текшириб киритилиши учун назорат хизмати постларидаги тегишли хизмат ходимлари сони кўпайтирилади;

👉 тест синовларининг умумий жараёни ДТМ томонидан рухсат берилган «Ёшлар иттифоқи» марказий кенгаши аъзосининг кузатуви остида абитуриентларга халақит бермаган ҳолда биринчи сменада 10:00 дан 10:20 гача, иккинчи сменада 17:00 дан 17:20 гача бўлган вақтларда республикада фаолият юритаётган нуфузли интернет-нашрлари (KunUz, GazetaUz, DaryoUz ва ҳ.к.) ҳамда хорижий телевидение вакиллари томонидан суратга олинишига рухсат этилади.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek