Бу йил ОТМларга кириш имтиҳонлари 5 та фандан бўлади
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
⚡️Бу йил 5та фандан имтиҳон бўлиши аниқ, касаллик кўпайиб кетсагина буни қайта кўриб чиқиши мумкин
Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.
Унинг айтишича, норматив ҳужжатлар бўйича, 3та мажбурий фан ва 2та мутахассислик фанидан имтиҳон олиниши аниқ. Максимал балл – 280,5 балл қилиб белгиланган.
"Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг 5та фандан имтиҳон олиниши аниқмас, деган гапи турлича талқин қилинди. Мусаев пандемия шаротидан келиб чиқиб, деган маънода гапирганди. Ўтган йили ҳам 5та фан бўлса-да, пандемия сабаб фанлар 2тага туширилганди. Лекин ҳозир пандемия ҳолати барқарор.
Aгар касаллик кўпайиб кетсагина, унда Қабул комиссияси ҳолатни кўриб чиқади. Ҳозирча 5та фандан имтиҳон олиниши аниқ", деди Фарҳод Мирзаев.
Аввалроқ каналимда ҳам 5 та фандан тест бўлишининг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот бергандим. Ва 2 та фандан тест бўлишига қаршилигимни доим айтиб келаман. Бундай кутилмаган ўзгариш ўқиган ва тайёрлаган абитуриентлар учун адолатсизлик бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
