Нодавлат таълим ташкилотлари учун лицензия олиш тартиби

Matn18-iyul, 2018, 14:481 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Podrobno.uz сайтида чиққан мақолага раддия берибди. Мақолада муаллиф “таълим бериш учун лицензия олиш ҳуқуқий мақомдан келиб чиқиб чекланганлигини, фақатгина МЧЖлар нодавлат таълим ташкилотларини очишга имконияти мавжуд эканлигини” қайд этган эди.

Инспекциянинг хабар беришича:

Биринчидан, 2017 йил 15 сентябрдаги Президент қарорига мувофиқ барча юридик шахслар мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, лицензия асосида нодавлат таълим хизматлари кўрсатишлари мумкин.

Иккинчидан, 2018 йил 27 мартдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, нодавлат таълим хизматлари кўрсатишга лицензия олиш учун керак бўлган ҳужжатлар сони 9 тадан 5 тага қисқартирилди. Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 кундан 10 кунга қисқарди.

Энг асосийси, лицензия олиш учун ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона портал орқали тақдим этиш механизми жорий этилди.

Учинчидан, 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензия чексиз муддатга берилади (олдин 5 йилга берилган).

Маълумот учун: мунтазам янгиланиб туриладиган амалдаги лицензиялар рўйхатини http://ntm.tdi.uz/?mod=ntmidx манзилидан топишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek