Ўқитувчи мавқеини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг KUN.UZ мухбирига маълум қилишича, ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини оширишга доир чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

👉 Умумий ўрта таълим тизимида иш ҳақи даражасини ошириш йўли билан. Бу мактаблардаги ўқитувчилар таркибининг мустаҳкамланишига олиб келади. Айни дамда республика мактабларида 11 минг вакансия мавжуд. Бундан ташқари, 66 мингдан зиёд педагог олий маълумотга эга эмас. Ўқитувчининг мавқеини ошириш дифференциал равишда, ўқитувчиларнинг малакасига қараб амалга оширилади;

👉 Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) тизими ходимларини уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга (тозалаш ишлари, шанбаликлар, ободончилик ишлари, турли йиғилиш ва мажлисларда бўлиш, коммунал хизматлар тўлови ва кўрсаткичларни текшириш билан боғлиқ хизматларга) жалб қилишни тақиқлаш йўли билан;

👉 Ўқитувчилар маошидан турли мақсадларда (газета ва журналларга мажбурий обуна, аванс коммунал тўловлар, турли тадбирлар чипталарига ва б.) мажбурий равишда олиб қолиш ҳам тақиқланади;

👉 ХТВ билан мувофиқлаштирилмаган халқ таълими муассасалари текширувларини йўқ қилиш;

👉 Назорат-ҳуқуқий хизматни йўлга қўйиш ва унга ички назорат, халқ таълими ходимлари ҳуқуқлари ва мавқеларини ҳимоя қилиш функциясини юклаш йўли орқали;

👉 ХТВ қошида Call - марказ фаолияти йўлга қўйилиб, унга педагоглар, ота-оналар ва ўқувчилар эҳтимолий қонун бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаат қилишлари мумкин бўлади;

👉 Телевидение, радио ва онлайн ОАВларда ўқитувчининг обрўсини оширишга қаратилган ижтимоий роликлар яратиш ва кенг тарғибот ишларини олиб бориш. Бунинг учун вазирликда Медиа марказ ташкил қилиш.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek