Солиқчилар якшанба куни дам олиши белгиланди
Солиқчилар якшанба кунини оила бағрида ўтказишлари белгиланди
Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.Мусаев 18 февраль куни «Давлат солиқ хизмати органларида соғлом турмуш тарзини жорий этиш тўғрисида»ги буйруқни қабул қилибди.
Буйруқдаги энг эътиборли бандларидан бири - ҳафтанинг якшанба куни барча ходимлар оиласи даврасида дам олиши лозимлиги белгиланди.
Унга кўра:
- ходимларни ҳар йили шикофор кўригидан ўтказиш учун ихтисослашган тиббий муассаса билан шартнома тузилади;
- тиббий кўрикдан ўтиш учун ходимларга моддий ёрдам берилади;
- гимнастика машқларини бажариш учун иш вақтига киритиладиган танаффус жорий қилинади;
- ҳафтанинг бир куни «Саломатлик куни» деб эълон қилинади ва ходимлар спорт тадбирларида иштирок этади;
- ходимларнинг белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқишлари назоратга олинади.
Умуман олганда бугунги кундаги вазиятдан келиб чиқиб, Солиқ қўмитасининг бу қадамини фақат ва фақат олқишлаш мумкин. Мен 200% ишонч билан айтаманки, ходимларни якшанба кунлари ҳам ишга чақириб, 3-4 йиллар меҳнат таътилига чиқишга рухсат бермасдан ишлатиб, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, ҳеч нарсага! Эришиладиган битта нарса - бу касалманд ва руҳан эзилган ходимлар сонини кўпайтириш бўлади холос.
Мана, кўрасиз, солиқчилар якшанба кунлари дам олиб, меҳнат таътилига ўз вақтида чиқишни бошласа, иш орқага эмас, аксинча, олдинга кетади.
Фақат бу гаплар қоғозда қолиб кетмаса бўлди. Чунки бунақа оғзаки ва ёзма буйруқлар кўп чиққан, аммо ижросига келганда ҳамма кўр ва кар бўлиб қолган. Ахир юқори даражадаги юридик ҳужжат ҳисобланган Меҳнат кодексида 1994 йилдаёқ бу ҳуқуқлар белгиланганди, ижроси тўлиқ таъминланган дея оламизми?
Ёки 2018 йил 27 августда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев катта мажлисда ҳам мансабдор шахслар шанба куни соат 17:00гача ишлаб, якшанба куни ишга чиқмаслиги ҳақида топшириқ берган ҳамда давлат мансабдорлари якшанба кунларида дам олиб, вақтини оиласи билан ўтказиши лозимлигини айтиб ўтган эди.
Хўш, шу топшириқлардан кейин аҳвол кескин ўзгарди, деб айта оламизми?
Ўшанчун Солиқ қўмитаси раисининг ушбу буйруғини хурсандчилик билан қабул қилган ҳолда таъкидламоқчимизки, ёзилган гаплар амалда ҳам ижроси таъминланса бўлди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
