Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги мансабдорлари жаримага тортилди
Бундан 4 кун олдин эълон қилинган қонунга кўра, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш маъмурий судлардан Давлат хизматлари агентлигига ўтказилган эди.
Шу 4 кун ичида жавобгарликка тортилган биринчи мансабдор шахслар ҳам топилибди.
Маълум қилишларича, 24 та тадбиркорлик субъекти умумий овқатланиш объектлари билан боғлиқ рухсат гувоҳномаси олиш учун мурожаат қилган, лекин Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари мурожаатни кўриб чиқиш муддатини бузиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган.
Натижада Шайхонтоҳур туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари, яъни 921 минг 500 сўм миқдорида жарима солинган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
