ТИҚХММИ магистратурасида кредит тизими жорий этилди
2018-2019 ўқув йилидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнига кредит тизими жорий қилинди.
Бунга сабаб, ТИҚХММИ ва Голландиянинг Вагенинген Университети ҳамкорликда Атроф муҳит муҳофазаси (халқаро ер ва сув ресурсларини бошқариш) мутахассисликлари бўйича республикада ягона қўшма диплом (double degree) бериш дастурини амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунга қадар мазкур дастур доирасида 44 нафар магистрантлар таълим олган бўлса, улардан 24 нафари икки томонлама (Вагенинген Университети ва ТИҚХММИ) дипломларини олишга мувофиқ бўлишган. 2018 йилда ТИҚХММИнинг 2 нафар битирувчиси магистратурага ва 4 нафар магистратура битирувчилари Голландиянинг Вагенинген Университетига РhD докторантурага қабул қилинди.
Шунингдек, 2018/2019 ўқув йилида ТИҚХММИда АҚШнинг Мичиган штати университети ва Словакиянинг Нитра қишлоқ хўжалиги университетлари билан ҳамкорликда икки томонлама диплом бериш магистратура мутахассислиги таълим дастури йўлга қуйилди.
Кредит тизимини ўқув жараёнига жорий қилишдан асосий мақсад магистрантларни хорижий университетларда ўқишини давом эттириш ва академик мобил алмашув имкониятларини ошириш ҳамда юқори даражада мустақил таълим олишга эришиш, магистрантнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва институт томонидан берилган "магистр" академик даражасининг халқаро таълим муҳити ва халқаро меҳнат бозорида эквивалентлигини таъминлашдан иборат.
Манба: Kun.uz
Таълимдаги яхши янгиликлар бардавом бўлсин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

