Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидидаги учрашув
Matn12-iyun, 2022, 12:281 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Кеча Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов ва яна айрим масжид имомлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув савол-жавоб тарзида ўтди ва ижтимоий тармоқларда кескин баҳсларга сабаб бўлаётган айрим диний баҳслар ҳамда мавзулар юзасидан ҳам муқаддас динимиз ҳукмларидан келиб чиқиб, вазминлик билан атрофлича изоҳ билдирилди.
Айниқса, Ислом энг аввало гўзал одоб ва бағрикенглик дини эканлиги таъкидланди.
Учрашув ҳақида Элдор Асанов ҳам яхши фикрларни билдирибди.
- 👍 1142


