Шавкат Мирзиёев олимлар билан учрашди
Шавкат Мирзиёев олимлар билан учрашди
Давлатимиз раҳбари бугунги учрашувда математикада илмий тадқиқотларни амалиёт билан боғлаш, рақамли иқтисодиёт учун мустаҳкам пойдевор яратиш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди.
Ёшларда математика фанига қизиқишни кучайтириш, иқтидорли болаларни селекция қилиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва кейинчалик олий таълим муассасаларига қамраб олиш ишларини тўғри ташкил қилиш кераклиги таъкидланди. Болалар учун мазкур фандан оддий ва тушунарли тилда ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш, математик онгни, керак бўлса, боғчадан бошлаб шакллантириш вазифаси қўйилди.
- Математика ҳамма аниқ фанларга асос. Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлиб ўсади, исталган соҳада муваффақиятли ишлаб кетади, - деди Президент.
Ҳар бир туман марказида биттадан математика фанига ихтисослашган мактаб ташкил қилиб, уларда ишлайдиган ўқитувчиларга қўшимча устама ҳақлар тўлаш бўйича кўрсатма берилди.
Янги конлар топиш учун ер қаърининг янада чуқурроқ қатламларини геологик ўрганиш, мураккаб таркибли конларни ўзлаштириш бўйича соҳага илмий асосланган илғор усуллар ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Тошкентда Геология фанлари университети ташкил этилмоқда.
Ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш ва докторантура тизимининг натижадорлигини рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Диссертациясини муддатидан аввал ҳимоя қилган докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари ёки маслаҳатчиларини муносиб рағбатлантириш мақсадида тежалган маблағларни тўлиқ тўлаб бериш амалиётини жорий қилиш таклифи билдирилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

