Сенат Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисидаги қонунни рад этди

Matn22-oktabr, 2021, 17:311 daqiqa0 koʻrish
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzСенаторлар ва адлия вазири «жангги» Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан рад этилди. Хизмат сафарида…

Расмий муносабат: Сенат қонунни рад этди дегани — бу қонун батамом бекор қилинди дегани эмас

Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисда рад этилган “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун юзасидан расмий муносабат берди.

«...қонун қайтарилди дегани — бу у батамом бекор қилинди дегани эмас. Буни тўғри тушуниш керак. Гап бу ерда қонунни пухта ишлаш ҳақида кетяпти. Чунки Сенатда муҳокамага қўйилган ҳужжатга тўғридан-тўғри тузатиш киритиш ваколати йўқ. Қонун ё маъқулланади ёки рад этилади. Рад этилса, у кейинчалик парламент вакиллари, экспертлар, қонун ташаббускорлари билан биргаликда янада пишиқ-пухта ишланиб, кейинги ялпи мажлисларда қайтадан муҳокамага қўйилади. Умумий жараён шундай.

Ўз навбатида, Олий Мажлис Сенати ижтимоий ҳимояга қарши экан, деган фикрга ҳам борилмаслиги керак. Мутлақо ундай эмас. Аксинча, сенаторлар халқ вакиллари бўлганлиги туфайли аниқ ва манзилли ижтимоий ҳимоя тарафдори ҳисобланади. Яъни ижтимоий сиёсат парламент олдида турган энг устувор вазифадир. Такрор бўлса ҳам айтиш керакки, қўйилган масала қонунни янада пишиқ-пухта ишлаш, маромига келтириш билан боғлиқ. Чунки қонун, энг аввало халқ манфаати учун ишлаши керак. Бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ», - дейилади муносабатда.

Шунингдек, муносабатда журналист ва блогерлардан ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилмай, вазиятни тўғри баҳолаб, холис муносабат билдиришлари сўралган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek