Олтиариқда ошхона хўрандалари ИИБга олиб кетилди
САВОЛ: 17 август куни кеч соат 22:30 ларда Олтиариқ тумани марказидаги ошхонада овқатланиб ўтирган эдик. Бирдан тўпалон бўлиб, милиция ходимлари келиб хамма хўрандаларни автобусга зўрлик ишлатиб қамаб туман иибга олиб кириб кетишди ва хаммани телефонини обдон текшириб, барча шахсий малумотларни ёзиб бармоқ изи олиб, ҳаммамизни расмга олиб кейин чиқаришди. Тахминан 3 соатча ушлаб туришди. Сабабини сўрасак бош вазир қарори борлигини айтишди. Бу холатда ииб ходимлари қанчалик хақ ёки нохақ. Қонунларимизда кечаси 22:30да умумий овқатланиш шахобчасида овқатланаётган хўрандани иибга олиб кириб отпечатка олиб уч соат ушлаб туриши мумкинлиги ёзилганми?
Айтишларича, Фарғона вилояти ҳокимининг фармойиши бор эмиш, Телеграмдан юборишди. Шу ҳақида фикрингизни айтсангиз.
ЖАВОБ: Ҳозирча ҳеч қандай расмий қарор йўқ. Шунчаки қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди холос.
Ҳали расмий қарор бўлмаса ҳам, оғзаки топшириқ бўлгани аниқ ва шунинг ўзи салла эмас, калла олиш учун етиб ортади пастдагиларга. Хуллас, нима ҳам дердим, кўпга келган тўй, чидайсизда, бошқа иложи йўқку барибир 🤷♂️ (ҳозир юзлаб қонунлардан иқтибос келтириб, уларнинг ноҳақлигини исботлаганим билан фойдаси бўлади деб ўйлайсизми?).
Вилоят ҳокимининг фармойишига келсак, энг аввало унинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини текшириш керак. Бунисига баҳо бера олмайман. Лекин Наманганда шунга ўхшаш бир ҳолат бўлганди, бу ҳақида каналимда ёзгандим. Наманган шаҳар ҳокимининг шу каби буйруғи нормал жамиятларда бўлгани каби суд орқали ноқонуний дея эътироф этилганди. Ҳаттоки бунга Адлия вазирлиги ҳам ёрдам берганди. Сиз ҳам Фарғона вилояти ҳокимининг фармойишини ноқонуний деб топиш бўйича судга бериб кўринг. Чунки ҳали Ҳукумат қарори йўқку. Бу сафар Адлия вазирлиги ёрдам берадими ёки йўқ, бунисини билмадим лекин. Сабаби ҳозир ҳўлу қуруқ бирдай ёнаётган пайт.
Ҳамма нарсани тақиқлаб кетаверайликчи, бир гап бўлар...
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek



