Chiroqchida IIB xodimlari qamoqqa olindi

Matn27-yanvar, 2020, 10:371 daqiqa0 koʻrish

Manba:Капитан Каримов

❗️Чироқчида бир неча ИИБ ходими нега қамоққа олинди

Чироқчи туманнинг Лангар қишлоғида чорва моллари ўғирликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида туман ИИО ФМБ биносига гумондор тариқасида олиб келинган Ю.А вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.01.2020 йил Чироқчи тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга уланиш: @Karimoffuz

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek