Самарқандда Samarkand Half хайрия марафони бўлиб ўтади
Xushnudbek.uzVideo1 daqiqa0tahrirlangan1 ноябрдан 3 ноябргача Самарқанд шаҳрида «Samarkand Half» хайрия марафони бўлиб ўтади.
Лойиҳанинг асосий мақсади – маданият ва санъат объектларининг имконияти чекланган шахслар учун етарли даражада очиқлиги ва инклюзивлиги муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш.
Ярим марафонда 21, 10 ва 2 км масофаларга югуриш режалаштирилган.
Ярим марафонда иштирок этиш бадалларидан тушган маблағ Тошкентдаги театрлардан бирида кўзи ожиз инсонлар учун тифлошарҳлаш ёрдамида спектакл саҳналаштириш учун сарфланади.
Сиз ҳам ярим марафонда иштирок этинг ва хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!
Рўйхатдан ўтиш: samarkandhalfmarathon.uz
Телеграм: @samarkandhalfmarathon




