Samarkand Half Marathon хайрия мусобақасига рўйхатга олиш

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Samarkand Half Marathon хайрия югуриш мусобақасининг старт чизиғида турган иштирокчилар

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган “Samarkand Half Marathon” хайрия мусобақасига www.samarkandhalfmarathon.uz сайти орқали иштирокчиларни рўйхатга олиш ишлари бошланди.

Бу йил ташкилотчилар асосий эътиборни аутизм билан касалланган инсонларнинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётига фаол қўшилишларига қаратганлар. “Samarkand Half Marathon” яриммарафонидан тушган маблағлар Ўзбекистондаги мактаб-интернатларнинг бирида аутизмга чалинган болалар учун болалар ижодиёти студиясини яратишга сарфланиши режалаштирилган.

Натижалар тўғрисидаги барча маълумотлар “Strava” иловаси ёрдамида қайд этиб борилади. Хайрия мусобақаси 1 ноябрдан бошланади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek