Отабек Шукуров «Фотиҳ Карагюмрук» жамоасига ўтди
Foto28-iyul, 2022, 17:301 daqiqa1 koʻrish
Отабек Шукуров Туркия жамоасига ўтди
26 ёшли Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров Туркиянинг «Фотиҳ Карагюмрук» жамоаси билан 2 йиллик шартномани имзолади.
У 2017 йилдан буён тўп сурган Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» жамоасидан эркин аргент сифатида кетган.
Ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 8-ўринни эгаллаган «Фотиҳ Карагюмрук» жамоаси бош мураббийлигига яқиндагина афсонавий футболчи Андреа Пирло тайинланганди.
Шукуров энди Пирло қўли остида янада катта тажриба тўплайди ва янги муваффақиятларга эришади, деган умиддамиз. Ҳамюртимизга омад ёр бўлсин!
👉 @xushnudbek 👈

