«Қурол тўғрисида»ги Қонун бўйича муҳим тушунтиришлар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
«Қурол тўғрисида»ги Қонун бўйича 5 та тушунмовчилик ҳақида Адлия вазирлиги тайёрлаган инфографика

Кўпчилик яқинда имзоланган «Қурол тўғрисида»ги Қонунни нотўғри талқин қилишиб, худдики энди Ўзбекистонда ҳаммани қўлида тўппонча бўладигандек тасаввур қилишган эди.

Шу ҳақида нимадир ёзаман, деб режа қилиб юргандим, бугун қарасам Адлия вазирлиги шунга оид қисқа ва тушунарли постер тайёрлабди.

Расмдаги фикрларга қўшиламан, мазкур қонун бемалол дўкондан исталган қуролни сотиб олиш ҳуқуқини бермайди, аксинча юртимиздаги қуролга оид муносабатларни тартибга солиб, баъзи нарсаларни чекламоқда.

👉 @xushnudbek 👈

  • ❤ 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek