Жиноятчиликка мойил аёллар рўйхати ҳақида 3 та раддия
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Жиноятчиликка мойил аёллар рўйхатига оид хабарларга 3 та раддия берилди:
1) Хотин-қизлар қўмитасининг раддияси - бу жиноятчиликка мойилларнинг эмас, барча хотин-қизларнинг тоифалари эди, деган маънода;
2) Қўмита раиси Элмира Боситхонованинг мурожаати - бу рўйхатга унинг умуман алоқаси йўқлиги ва интернетда шаънига айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишларини сўраб қолиши ҳақида;
3) Тошкент шаҳар ҳокимлигининг раддияси - бу рўйхат оғир турмуш шароитига тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга, ёрдамга муҳтож, кўмакни ташқаридан излаётган ва умидсизликка тушган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш учун тузилган рўйхатлиги ҳақида.
ИИББ ҳам раддия берганда эди, роса кўнглимиз тўлишарди.

