Қурилиш соҳасини оптималлаштириш бўйича Фармон имзоланди
Бугун капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштиришга оид Президент Фармони имзоланди.
Унга кўра:
👉 Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги давлат ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларни фойдаланишга “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида (Engineering Procurement Construction) “fast-track” услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) реализация қилишда пудратчиларга, жумладан, хорижий пудратчиларга қурилиш соҳасидаги тегишли лицензиялар ва (ёки) рухсатномаларни олмасдан, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарликни EPC-пудратчиларга юклаш шарти билан бир марталик рухсат бериши мумкин;
👉 EPC-пудратчилар “fast-track” услубида лойиҳаларни реализация қилиш учун рухсат олишда шу каби лойиҳалар бўйича амалий тажрибага, муайян молиявий кўрсаткичлар ва малакали муҳандислар таркибига эга бўлиши шарт;
👉 Архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш Агентлик томонидан амалга оширилади;
👉 Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинди;
👉 Агентлик давлат буюртмачиси ва “fast-track” услубида лойиҳаларни реализация қилишга рухсат олган EPC-пудратчиси ўртасида давлат харидлари ҳақида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат беришга ҳақли.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 3

