Давлат бошқаруви академиясига қабул квоталари тасдиқланди

Matn22-may, 2018, 19:131 daqiqa0 koʻrish

​Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018/2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан белгиланишича, 2018/2019 ўқув йилида Академияда магистрларни “Давлат бошқаруви” мутахассислиги бўйича тайёрлашга 60 киши қабул қилинади. Жумладан, давлат гранти асосида 24 киши ва тўлов-контракт асосида 36 киши.

Академияда бошқарув кадрларини “Давлат бошқаруви” мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларига жами 120 киши қабул қилинади. Жумладан, давлат гранти асосида 48 киши ва тўлов-контракт асосида 72 киши. [Kun.uz]

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek