Қўқондаги коллеж ходимлари зўрлашда гумонланмоқда
Қўқондаги махсус коллеж ходимлари ўқувчи-қизларни зўрлашда гумонланмоқда
Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24га вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларидан бири маълум қилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида саломатлигида ва хулқида нуқсони бор ўқувчилар ўқийди. Маълум бўлишича, коллежнинг 16 ёшли ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган. Қўқон шаҳар прокуратураси аноним сўроқ ўтказган. Шунда бошқа қизлар ҳам жинсий зўравонлик қурбони бўлишгани ҳақида ёзиб беришган.
Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг “номусга тегиш”, “жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш”, “ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”, “мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш” сингари моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Коллеж директори давлат мулкини талон-тарож қилганлик ва мансаб ваколатини суиистемол қилиш; директорнинг ҳайдовчиси, коллеж қоровули, ёшлар етакчиси ва руҳшуноси жинсий зўровонликда айбланиб, ҳибсга олинган.
Шунга ўхшаш воқеа Марғилон шаҳридаги 1-меҳрибонлик уйида ҳам кузатилган эди.
ЭСЛАТМА: Мазкур тергов иши вояга етмаган шахсларнинг жинсий эркинлиги ва дахлсизлиги билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, кўп маълумотлар жабрланувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида тергов органлари томонидан очиқланмаслиги мумкин. Ушбу воқеани ёритадиган ОАВлардан ҳам бераётган маълумотларида айнан мана шу жиҳатларга эътибор қаратишни унутмасликларини илтимос қилиб қолар эдим.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

