Пенсия тизимидаги ўзгаришларга қанча харажат кетади
Пенсия тизимидаги охирги ўзгаришларга қанча харажат кетади?
Республикада ишловчи пенсионерлар сони 118 минг 736 нафарни ташкил қилар экан. Шундан:
35 минг - реал секторда;
22 минг - таълим соҳасида;
20 минг - соғлиқни сақлаш соҳасида.
Пенсия жамғармаси берган маълумотга кўра, ишловчи пенсионерларнинг 40 минг нафари пенсиясини тўлиқ олади, 78 минг нафардан ортиғи эса (66%) пенсияларининг фақат ярмини, яъни 50%ини олишмоқда.
Агар ишловчи пенсионерларга ўртача 400 минг сўм пенсия тайинланган деб тасаввур қилсак (балки ундан кўп ёки камдир), Президент Фармони асосида 2019 йил 1 январдан бошлаб уларга 100% пенсия тўланиши ҳисобига ҳар ойда қўшимча 15 млрд 600 млн сўм харажат кетар экан.
Бундан ташқари пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг максимал миқдори ЭКИҲ 8 баравардан, 10 бараварга ошгани учун қайта ҳисоб-китоб натижасида 533 мингдан кўпроқ пенсионерларнинг пенсияси ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошар экан.
Умуман олганда ушбу Фармонни бажариш учун 2019 йилда жами 1,8 трлн сўм миқдорида маблағ талаб этилар экан.
Ҳааа, қойил, бундай Фармонга имзо чекиш осон бўлмаган бўлса керак... 👏👏👏
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


