Ойликлар ошиши лицей ва коллеж ўқитувчиларига тегишлими

Matn23-avgust, 2018, 12:131 daqiqa0 koʻrish

Энг кўп берилаётган саволлардан бири:

Ойликлар ошиши ҳақидаги Президент қарори академик лицей ва коллеж ўқитувчиларига ҳам тааллуқлими ёки фақат мактаб ўқитувчиларигами?

ЖАВОБ: 2018 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари, яъни ойликлари оширилди.

Қарор матнида айнан «умумий ўрта таълим муассасалари» ҳақида гап кетган, ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилари эса назарда тутилмаган. Бошқача айтганда, ойликлар оширилиши фақат мактаб ўқитувчилари учун амал қилади.

Қарорнинг академик лицей ва коллежларга тааллуқли қисми фақат психологлар билан боғлиқ холос. Яъни умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида, улардаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб психолог штат бирлиги белгиланди ҳамда психологларнинг ойликлари оширилди.

Олий таълим ва мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошди, академик лицей ва коллеж ўқитувчиларининг ойлиги қачон ошади, деган саволга эса менда жавоб йўқ. Буни расмийлардан сўраганингиз мақсадга мувофиқ.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek