Ўқитувчилар иш ҳақи 1,5 баравар оширилиши кутилмоқда
Айтишларича, халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.
Унга кўра, соҳа ходимларининг иш ҳақи миқдори ўртача 1 ярим баравар оширилиши мумкин.
Шунингдек, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда белгиланиши мумкин:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача — 100 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 120 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 130 фоиз;
26 нафардан 29 нафар ўқувчигача — 140 фоиз;
30 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 150 фоиз;
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 100 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 50 фоиз;
в) информатика кабинети мудирлиги учун — 100 фоиз.
Ҳозирда ушбу ишлар учун ўртача 2 баравар камроқ тўланади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 4

