Ноқонуний тамаки ва алкоголь савдоси ҳақида хабар бериш

Matn25-fevral, 2022, 17:331 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Manba:davletovuz

Эндиликда тамаки ва алкоголли маҳсулотларни ноқонуний савдосига қарши курашда ҳар бир фуқаро шахсан иштирок этиши ва бунинг учун яхшигина мукофот олишлари мумкин — тегишли ёрлиқсиз товарлар ҳақида маълумот учун жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот берилади.

https://xabar.uz/ojpc

Ноқонуний маҳсулотлар, айниқса тамаки каби зарарли маҳсулотларни яширинча йўллар билан сотаётганлар ҳақида хабар бериш бу уятли ишдек қаралмаслиги керак. Бу каби ҳолатларга қарши курашиш аслида ҳар бир фуқаронинг ижтимоий-ҳуқуқий масъулияти. Бугун кўчаларда сотилаётган кучли таъсир этувчи психотроп дори воситалари ва ноқонуний тамаки маҳсулотларини олиб кириш ва сотиш ўртасида боғлиқлик мавжудлигини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Жамоатчилик назоратида фаол бўлиш ва бунинг эвазига маълум миқдорда пул ишлаб олиш имконияти бор.

  • 👍 772
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek