Украинадаги ўзбекистонликлар Польша орқали эвакуация қилинади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan‼️Украинадаги ватандошларимиз Польша орқали эвакуация қилинади
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси маълум қилди. Боғланиш учун диаспорамиз вакили Солиев Маъруфга мурожаат қилиш сўралган. Телефон: (+380-96-1021095)
Албатта тегишли ҳужжатларни тақдим этиш керак.
Чегарадан ўтиш фақат ўрнатилган тартибда автобус орқали ва Украинадаги ҳамда Польшадаги Элчихона вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилади. Мустақил чегарани кесиб ўтишда муаммоларга дуч келиш мумкин.
Эвакуация режалаштирилган фуқаролар орасида қуйидаги тоифаларга устуворлик берилади ва улар биринчи навбатда олиб ўтилади:
— қариялар;
— болали аёллар;
— талабалар ва болалар.
Ҳурматли, юртдошлар, саросимага тушмасдан, мураккаб вазиятда ҳам ўзаро бир-бирингизни ҳурмат қилган ҳолда эвакуацияни ташкил этишингизни илтимос қиламиз.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1597



