Украинадаги ўзбекистонликлар Польша орқали эвакуация қилинмоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo1 daqiqa0tahrirlangan

​Украинадаги юртдошларимизни Польша орқали эвакуация қилиш ишлари тизимли давом этмоқда.

Польша ҳудудида асосий қисми ёш боласи бор аёллардан иборат Ватандошларимиз учун шароитлар яратилди. Хусусан, кўрпа-тўшак, тиббий ёрдам, иссиқ овқат берилди.

Польшада йиғилган юртдошларимиз марказлашган ҳолда автобусларда Катовице шаҳридаги аэропортга етказилади.

Биринчи самолёт Ўзбекистонга 28 февралда парвоз қилиши кутилмоқда.

Польша Ҳукумати Ўзбекистон Элчихонасининг мурожаатидан сўнг муҳим қарорни қабул қилди: ўзбекистонликлардан виза ҳамда ПЗР-тест талаб қилинмаяпти.

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси ходимлари:

Маруф Каримов ("Карчова" назорат пунктида)
тел:
+48508064333
Telegram: +998935947557.

Асқар Бекназаров (“Катовице” аэропортида)
тел:
+48508995888
Telegram: +998901160084.

Сардор Ахматов (Элчихонада)
тел:
+48502501588
Telegram: +998946541010.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1804
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek