Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни эълон қилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganБуюк Британия Россияга қарши санкцияларни эълон қилди:
➖ ВТБнинг Британиядаги барча активлари музлатилади, шунингдек санкция қўлланган бошқа барча банклар Британия молиявий тизимидан узилади, улар фунт стерлингда операцияларни амалга ошира олмайди.
➖ «Аэрофлот»нинг Британияга барча рейслари бекор қилинди.
➖ Россиянинг юқори технологик маҳсулотлари импортига ҳам тақиқ қўйилди.
➖ Шунингдек, Россияга Британиядан молиявий ёрдам олиш тақиқланди. Бу дегани энди, масалан рус компаниялари қимматли қоғозларини Лондон биржасига жойлаштира олмайди.
➖ Санкция қўлланган рус амалдорлари ва олигархлари рўйхати ҳам тасдиқланди. Шунингдек, Британия бош вазири Борис Жонсоннинг айтишича, рус олигархлари ўз бойликларини қандай тўплагани ҳақида кенг кўламли суриштирувлар олиб борилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1428


