Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Matn25-fevral, 2022, 16:271 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Навбатдаги чақирув эълон қилинди. Буни айримлар нотўғри тушунмоқда

Чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2022 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Бу ҳақдаги Президент қарори ЎзАда (@uzauz) эълон қилинди.

Хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса 2022 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Ушбу қарор Россия ва Украина ўртасидаги уруш фонида эълон қилингани учун айримлар бироз нотўғри тушунибди ва ҳаммани армияга чақиришмоқда, деб ўйлашибди. Мазкур фикр нотўғри. Бу ҳар йили чиқадиган одатий қарорлардан бири. Яъни 1 йиллик ҳарбий хизматини ўтаб бўлганларга рухсат бериш ва кейинги хизмат қилувчиларни армияга олиб кетиш учун чиқарилган. Бунга урушнинг алоқаси йўқ ва бу оммавий мобилизация ҳам эмас.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1101
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek