Миришкор тумани ҳокимига ишончсизлик вотуми билдирилди
Ҳокимга "ишончсизлик вотуми"
ЎзЛиДеП сайтида «Инсон қадр-қимматини оёқ ости қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» номли хабар эълон қилинди. Унда айтилишича, Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтган.
Йиғилишда депутатлар Миришкор туман ҳокими Б.Ражабов эгаллаб турган лавозимига мутлақо нолойиқ деб ҳисоблашларини ва туман ҳокими билан боғлиқ масалани туман сессиясида кўриб чиқиш учун киритиш ва унда ушбу масалага нисбатан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қатъий муносабатини билдириш лозимлиги борасида тегишли қарорни қабул қилдилар.
Агар адашмаётган бўлсам, бу депутатлар гуруҳи томонидан ҳокимга ишончсизлик вотумига ўхшаш муносабат билдирилаётган Ўзбекистон тарихидаги илк ҳолат.
Агар қонунларимизда депутатларнинг ҳокимларга ишончсизлик вотуми киритиш ҳуқуқи расман тасдиқлаб қўйилса, ваҳ-ваҳ, жараёнлар анчайин қизиқарли бўларди. Тизимли ислоҳотлар қилишда «биз ҳали тайёр эмасмиз» деган гапни тўғри келса-келмаса ишлатавердик, аслида кўп ўзгаришларни тезроқ қилишимиз керак, йўқса 100 йилдан кейин ҳам тайёр бўлолмай ўтиб кетамиз.
Ҳокимларни фақат Президент тийиб туриши мақсадга мувофиқ эмас, жамоатчиликда ва уларнинг сайлаб қўйган вакилларида ҳам аниқ ва конкрет қонуний ричаг бўлиши керак (олов ёқиш ёки интернетга чиқишдан бошқа). Шунда бошбошдоқликлар камроқ бўлармиди дейманда. ИМҲО.
Ҳа, айтганча, олинган маълумотларга кўра, айни дақиқаларда Миришкор туман ҳокими ўз лавозимидан озод этилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈


