Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди
Давлат қабул комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
✅ Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:
👉 ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;
👉 ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;
👉 хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.
👉 @xushnudbek 👈

