Тошкент тиббиёт академияси Европа уюшмасига аъзо бўлди
Тошкент тиббиёт академияси «Европа тиббиёт мактаблари» уюшмасининг тўлақонли аъзосига айланган Ўзбекистондаги илк тиббиёт олийгоҳи бўлибди.
Бу ҳақда уюшма вице-президенти, Вильнюс Университети (Литва) тиббиёт факультети декани, профессор Алгирдас Уткус ТТА билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма «Таълим форуми»да эълон қилган.
Форум доирасида ТТАни Европа тиббиёт мактаблари уюшмаси аъзолигига расман қабул қилингани тўғрисидаги сертификат Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Лазиз Туйчиевга тантанали тақдим этилди.
Европа тиббиёт мактаблари уюшмаси 1979 йилда Европа тиббиёт мактаблари раҳбарлари уюшмаси сифатида ташкил этилган.
Ушбу янгилик яна бошқа томондан қувонтирди. QS рейтингида ТОП-500га кирувчи Вильнюс университети бизнинг ТТАдаги ўқув жараёнини кредит-модул тизимига ўтказишга ёрдам берадиган бўлибди. Олий таълимдаги ўқув жараёнларини қанча тез замонавий тизимларга ўтказсак, шунча фойда бўлади. Айниқса, бунда етакчи хорижий ОТМлар билан яқин ҳамкорлик қилиш янада самарали бўлиши, шубҳасиз.
