Тошкентда пропискасиз уй олиш тартиби тасдиқланди

Matn2-mart, 2020, 20:022 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

⚡️Президент фармони билан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастури тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев имзолаган Фармонда пропискага оид қуйидаги топшириқлар ҳам бор:

👉 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этиш;

👉 Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш;

👉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
а) 2020 йил 1 апрелга қадар қонун ҳужжатларига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин, унда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутсин:

➖ доимий пропискага қўйишда Уй-жой кодексининг бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларига риоя этиш бўйича талабларни;

➖ пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни “ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш механизмлари рақамлаштирилишини таъминлашни;

➖ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи ОТМларнинг филиалларини очишни;

б) Ўзбекистонда 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда республика аҳолиси учун Тошкент шаҳри билан бир қаторда қўшимча равишда «ўзига тортувчи марказлар»ни яратиш мақсадида табиий ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга эга энг йирик шаҳарларни белгилашни назарда тутсин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek