Испанияда Тошкент давлат стоматология институти филиали

Matn21-dekabr, 2020, 11:541 daqiqa0 koʻrish

Тошкент давлат стоматология институтининг Испанияда филиали ташкил этилди

18 декабрь куни Испаниянинг Палма де Майорка провинцияси раҳбарияти, Испаниянинг соғлиқни сақлаш вазирлиги, Балеар университети ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда мазкур келишув имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида ҳар иккала ОТМ томонидан ҳар йили 30 нафар педагоглар дарс машғулотларига жалб этилиши, стоматологиянинг 6 та йўналиши бўйича испаниялик мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака оширишлари учун курсларда ўқитишга келишиб олинди.

Шунингдек, 2021 йилдан 100 нафар испаниялик талаба стоматология йўналиши бўйича малака курсларига қабул қилинади ва испаниялик беморларга Ўзбекистондаги тиббий туризм тизими салоҳиятидан фойдаланишга шароит яратиш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида: Испаниянинг Балеар университети 1978 ташкил этилган. Бугунги кунда 18.000 зиёд талабалар таълим олади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek