Мажбурий математика блокида геометрия саволлари бўладими
Мажбурий блокдаги математика фани таркибида геометриядан саволлар бўладими?
Бу ҳақда абитуриентлардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Биз шу масала бўйича ДТМ билан боғландик ва қуйидагича жавоб олдик:
“Математика фанини геометриясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Математика (мажбурий) фанидан тест топшириқлари геометрия фанининг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида (7-11-синфлар учун) берилган мавзулардан шакллантирилмайди. Лекин математика фани давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида (5-6-синфлар учун) берилган геометрик материаллардан фойдаланилади ва тест топшириқлари шакллантирилади”.
Хулоса: демак, мажбурий блокдаги математика фанида 7-11-синфлар ўтиладиган геометрия фанидан саволлар бўлмайди. Лекин математикадан 5-6-синф дарсликларида келтирилган геометрияга оид мавзулардан савол бўлади.
Математика (мажбурий) фани таркибидаги тест топшириқлари қайси бўлимлардан шакллантирилиши ва бўлимларга мос намунавий тест топшириқлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈


