Садбархон Мамитова Бўстон тумани ҳокими этиб тайинланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Садбархон Неъматжоновна Мамитова тадбирда қўлини кўксига қўйиб турибди

⚡️Аёл ҳокимлар сони яна биттага кўпайди

Бугун, 4 март куни, Андижон вилоятининг Бўстон туманига (собиқ Бўз) Садбархон Неъматжоновна Мамитова ҳоким этиб тайинланди.

Садбархон Мамитова 2019 йилдан ҳозиргача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Нодавлат ташкилотда ишлаётган аёл кишини ҳоким сифатида тайинлангани икки карра қувонарли, албатта.

Шундай қилиб, бугунга келиб Ўзбекистонда аёл ҳокимлар сони 3 нафарга етди. Бунгача Дилфуза Уралова Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига, Наргиза Неъматова эса Бухоро вилоятининг Олот туманига ҳоким этиб тайинланганди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek