Бешариқда пахта заводи директори жавобгарликка тортилди
Кун.уз мақоласи бўйича пахта завод директорига интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатилди
Бугун Kun.uz сайтида "Бешариқда пахта пунктлари ҳосилни қабул қилмаяпти, фермерлар сарсон бўлмоқда" номли мақола эълон қилинган эди.
Мақолада Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги фермер хўжаликлари томонидан терилган ҳосилни пахта тайёрлов масканлари қабул қилишда сунъий равишда сусткашлик қилишаётгани баён қилинганди.
Мазкур мақолада қайд этилган масала Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган.
Бугунги кунгача Бешариқ туманида 670 тонна пахта қабул қилинган бўлиб, шундан 400 тоннаси Бешариқ пахта тозалаш заводи қошидаги пахта қабул қилиш масканига, 120 тоннаси "Рапқон" ва 150 тоннаси "Яккатут" қабул қилиш масканларига қабул қилинган.
Шунингдек, бугун соат 16-00 да завод қошидаги пахта қабул қилиш масканида пахта топшириш учун 39 та тиркамаларда 97 тонна, "Рапқон" масканида 4 та тиркамада 13 тонна, "Яккатут" масканида эса 6 та тиркамада 21 тонна ортилган пахталар мавжуд бўлиб, навбат асосида қабул қилинаётганлиги аниқланди.
Бундан ташқари 23 сентябрь куни завод қошидаги пахта қабул қилиш маскани томонидан 444 тонна пахта қабул қилиниб, 15 та тиркамадаги 38 тонна пахтани асоссиз равишда қабул қилишни рад қилганлиги учун завод директори К.Юлдашевга нисбатан интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун Фарғона "Пахтасаноаттерминал" АЖ раисига юборилди.
Келгусида бу каби сунъий навбатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
