Коррупция ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар моддий рағбатлантирилади
Ҳукумат қарорига кўра, шахслар ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида тегишли органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса, шунингдек коррупцион жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланса бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқача тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (ҳозирда 669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Пора суммаси, давлатга етказилган зарар ёки ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан (ҳозирда 22 млн 300 минг сўм) кўп бўлса, мукофот қуйидагича ҳисобланади:
➖ БҲМ 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;
➖ БҲМ 300 баравари (ҳозирда 66 млн 900 минг сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.
👉 @xushnudbek 👈

