IT-мутахассис ва чой ташувчи маошлари ўртасидаги фарқ
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan


Чой ташувчи > IT-мутахассис
Ижтимоий тармоқларда ish.mehnat.uz сайтидаги ваканциялар ҳақида эълонлар муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Масалан, «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети учун Ахборот технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи керак экан. Олий маълумотли, камида 5 йил ва ундан ортиқ тажриба талаб этиладиган ушбу лавозим учун 1 млн 107 минг 307 сўм иш ҳақи таклиф қилишмоқда.
Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги эса бир қатор мутахассислар билан бирга чой тарқатувчиликка ҳам ходим қидирмоқда. Камида ўрта маълумотли, 1-3 йиллик тажрибага эга чой тарқатувчига 2 млн 272 минг 400 сўм маош таклиф қилинмоқда.
Бир сафар ОТМларнинг сайтлари яхши ишламаслигини танқид қилганимда, ОТМлардан бирида IT-бўлими бошлиғи бўлиб ишлайдиган инсон мурожаат қилиб, "айтичилар" атиги 800-900 минг сўм ойлик олишини, яхши ишлаш учун ОТМларда етарли шароитлар йўқлигини айтганди. Ҳар доим иложи борича танганинг иккинчи томонига ҳам қараш керак.
Хуллас, телба тескари дунё.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2


