Toshkentda taroveh namozi vaqtida ko'chalar yopiladi

Albom12-aprel, 2021, 11:182 daqiqa0 koʻrish

⛔️🚗 Таровеҳ намози ўқилиши муносабати билан пойтахтдаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади

Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни соат 18:00дан 23:00га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Бунда:

➖ Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача;
➖ Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача;
➖ Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача;
➖ Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
➖ Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача;
➖ Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йу́ли кўчасигача.

«Ҳайдовчилардан беркитилган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишни илтимос қиламиз» - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek