Навоий кўчасидаги таъмирлаш ишлари бўйича мурожаат

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Президент веб-сайтидан скриншот: Шавкат Мирзиёевнинг йўлларда пиёдалар ҳаракати устувор бўлиши ҳақидаги иқтибоси ва…

GazetaUz нашри Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари юзасидан Президентга мурожаат қилибди. Нашрнинг фикрича, йўллар аввало пиёдалар учун қулай бўлиши керак. Таъмирлаш ишларидан сўнг Навоий кўчасида пиёдалар ўтиш йўллари камаяди, пиёдалар учун йўл узаяди, ҳаракат полосалари айрим жойларда кенгаяди, пиёдалар учун хавф ортади.

Ушбу мурожаатга мен ҳам тўлиқ қўшиламан. Негадир биз “йўлларни кенгайтирсак, муаммолардан қутуламиз” деган эскича ва нотўғри қарашдан воз кеча олмаяпмиз. Ривожланган давлатлар тажрибаси бунинг тескариси эканлигини аллақачон исботлаган. Йўқ, биз барибир қайта ва қайта Америка очишда давом этишимиз керак.

Шавкат Мирзиёев ҳам бир неча бор “Бизнинг йўлларда транспорт воситаларига кўп устуворлик берилган. Аслида пиёдалар ҳаракатини, одамларнинг ҳаловати, саломатлигини биринчи ўринга қўйиш керак” дея таъкидлаганди.

Хуллас, GazetaUz мақоласини ўқиб кўрсангиз, гап нимадалагини янада яхшироқ тушуниб оласиз.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1005
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek