Тошкентда халқаро конференция сабабли йўллар ёпилади
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0❗️Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!
Жорий йилнинг 15 ва 16 июль кунлари пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади. Мазкур конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирни ўтказиш жараёнида 15 ва 16 июль кунлари “Toshkent city” мажмуаси атрофидаги қуйидаги йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилади:
🚧 Ислом Каримов кўчаси: Туробтўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
🚧 Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
🚧 Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми.
Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз.
👉 @xushnudbek 👈





