Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия тасдиқланди
«Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг
Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» Президент Фармони имзоланди.
Унга кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топшириладиган “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони таъсис этилади.
Йўл харитасига биноан, қуйидаги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган:
- Жиноят кодексининг янги таҳрири;
- Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрири;
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳрири;
- Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрири;
- Фуқаролик кодексининг янги таҳрири;
- Меҳнат кодексининг янги таҳрири;
- Уй-жой кодексининг янги таҳрири;
- Тадбиркорлик кодекси;
- Соғлиқни сақлаш кодекси;
- Экология кодекси;
- “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”;
- “Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирлар тўғрисида”;
- “Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”;
- “Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида”;
- “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири;
- “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”;
- “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси;
- “Хусусийлаштириш тўғрисида”;
- “Ижтимоий тадбиркорлик асослари тўғрисида”;
- “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”;
- “Меҳнат миграцияси тўғрисида”;
- “Ижтимоий суғурта тўғрисида”;
- “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси тўғрисида”.


