Мадад ННТдан бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш тартиби
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0

Сизга бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми?
🖥 “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали фуқароларга онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилиши билан бирга, малакали ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам ҳам кўрсатилади.
📲 Бунинг учун "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшуносларига бевосита ёки телефон орқали мурожаат қилишингиз лозим.
✅ Ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам мутлақо бепул тарзда амалга оширилади.
🕰 Иш куни ва вақти: душанба–жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача.
☎️ “Мадад” ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимлари фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:
71 256-52-53


